Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел дронлар ва сунъий интеллектни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун Украинага ёрдам жамғармаси яратиш таклифини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Боррелга кўра, уруш натижаси ёзгача ҳал бўлади, аммо олти ойдан кейин Киев ўта оғир вазиятга тушиб қолиши мумкин. Унинг таъкидлашича, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Европа Иттифоқининг сўнгги йиғилишида жуда қайғули оҳангда ўқ-дорилар ҳамжамият ваъда қилган миқдорда етиб келмаётганини айтган.
“Мен Европа Иттифоқига аъзо давлатларга Украинага ушбу уруш учун янги воситалар: дрон ва сунъий интеллект яратиш учун фонд жорий қилишни таклиф қилмоқчиман”, — деди Боррелл.
Сиёсатчи Украина жамиятида можародан чарчоқ борлигини тан олган, лекин уни Европада ҳам шунга ўхшаш ҳис-туйғулар кўпроқ ташвишга солмоқда. Дипломат ҳамма урушлар тинчлик билан тугамаслигини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)