АҚШ президенти Жо Байден Вакиллар палатаси республикачилари Россия тажовузига жавоб қайтармай, катта хатога йўл қўяётгани ҳақида айтди. Бу ҳақда CNN нашри хабар бермоқда.
“Улар бунга жавоб қайтармай, катта хато қиляпти. Улар Россия таҳдидидан ўзини олиб қочаётгани ҳайратланарли. Мен бундай ҳолга ҳеч дуч келмаганман”, — деган Байден журналистларга берган интервьюсида.
Байден Алексей Навалнийнинг ўлими ортидан жиддий чора кўрилиши кераклиги борасида журналистлар берган саволларга оптимистик муносабат билдирмаган. Президент Навалнийнинг Россия қамоқхона лагерида ўлими муносабати билан қўшимча санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқаётганини айтган.
Изоҳ (0)