Янги санкциялар пакети доирасида Европа Иттифоқи КХДР халқ қуролли кучлари вазири Кан Сун Намга нисбатан шахсий чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда Еврокомиссия маълумотларига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Еврокомиссияда Россия ҳамкорларига кучли сигнал берилаётгани таъкидланган. Россияга баллистик ракеталар ва бошқа қуроллар етказиб бергани учун жорий қилинган санкциялар Шимолий Корея мудофаа идоралари раҳбарларига визани тақиқлаш ва активларини музлатишдан иборат. ЕИнинг янги санкциялар рўйхатига Шимолий Кореядан Россияга қурол олиб ўтиш билан боғлиқ бўлган 10 та россия компанияси ва жисмоний шахслар киритилган.
Москва аввалроқ Ғарб давлатларининг Пхеньян билан ноқонуний ҳарбий-техник ҳамкорликдаги айбловларини қатъиян рад этган. Хусусан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Вашингтоннинг Пхеньян Москвага ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги даъволарини миш-миш деб атаган эди.
Изоҳ (0)