Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Р. “Кичик Жомашуй” МФЙ ҳудудидаги 34 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлагани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)