Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 18,00 сўмга пастлаб, 12 490 сўм бўлди. Евро 64,50 сўмга тушиб, 13 519,43 сўм бўлди. Рубль 0,31 сўмга пастлаб, 134 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси илк бор 12 500 сўмдан ошганди. Ушбу валюта курси 2024 йил 11 январдан буён 12 400 сўмдан юқори бўлиб турганди.
Изоҳ (0)