Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус операция давомида Англия жанубидаги портлардан бирида 5,7 тонна кокаинни мусодара қилди.
Бу Бирлашган Қироллик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мусодара қилишга муваффақ бўлган гиёҳванд моддаларнинг энг катта партиясидир.
Reuters хабарига кўра, кокаин Саутгемптон портида топилган. Оқ кукун банан солинган идишга яширинган бўлиб, у Жанубий Америкадан келган. Кокаиннинг тахминий қиймати 450 миллион фунт стерлингни ташкил этади.
Январь ойи охирида Санкт-Петербургнинг портида жуда катта миқдордаги кокаин мусодара қилинганди. ФСБ ва божхона ходимлари 1200 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини қўлга олишган.
Ушбу юкнинг нархи тахминан 140 млн долларни ташкил қилиши хабар берилганди. Кокаин қаҳва солинган қоплардан топилган.
Изоҳ (0)