Украина президенти Владимир Зеленский Американинг Netflix стриминг платформасидаги “Бурилиш нуқтаси: Бомба ва совуқ уруш” ҳужжатли фильмида суратга тушди. Тўққиз қисмдан иборат сериалнинг трейлери YouTubeъда эълон қилинди.
Сериални 12 мартдан бошлаб томоша қилиш мумкин бўлади. Сериал қаҳрамонлари Совуқ урушнинг дастлабки тўлқинлари, ядровий бомба яратилиши, СССРнинг парчаланиши ва Россия—Украина урушини муҳокама қиладилар.
Сериалда Украина президентидан ташқари, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Роберт Гейтс ва собиқ давлат котиби Кондолиза Райс иштирок этади. Фильм режиссёри Брайан Киппенбергернинг фикрича, Россия—Украина можароси Совуқ урушнинг оқибатларидан бири бўлган.
Аввалроқ Зеленский сайловлар ўтказилса, ғалаба қозонишига ишонч билдирган эди. Президентнинг фикрича, одамлар ҳали ҳам уни ҳокимиятда кўришни хоҳлайди, бироқ ҳарбий можаро туфайли сайловларни ўтказиш ҳозирча имконсиздир.
Изоҳ (0)