Американинг Intuitive Machines компанияси Ойга миссиясини муваффақиятли амалга оширди: унинг роботи “Одиссей” Ойнинг жанубий қутби яқинига хавфсиз қўнди. Бу тижорат асосида амалга оширилаётган биринчи шундай лойиҳадир.
“Бизнинг ускунамиз Ой юзасида эканлигини тасдиқлашимиз мумкин ва биз сигнал олмоқдамиз”, — деди миссия директори Тим Крейн.
АҚШ 1972 йилда Apollon дастури бўйича Ойга парвоз қилган. Ўшандан бери 50 йилдан ортиқ вақт давомида америкаликлар Ойни тадқиқ қилишда муваффақиятга эриша олмаётганди.
NASA вакили Билл Нелсоннинг сўзларига кўра, Intuitive Machines’нинг муваффақиятли ишга туширилиши шунчаки омад эмас, балки ҳақиқий ғалабадир.
“АҚШ Ойга қайтди. Бугун инсоният тарихида биринчи марта тижорат компанияси у ерга саёҳат қилди. NASA’нинг тижорий ҳамкорлиги ўз самарасини бермоқда”, — деди Билл Нелсон.
Изоҳ (0)