Қарағанда вилоятидаги тўртта қишлоқ зудлик билан карантинга олинди. Изоляцияга отлар орасида тарқалган эпизоотик лимфангит касаллиги сабаб бўлди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Умиткер қишлоғи аҳолиси бу муаммо ҳақида 2023 йилнинг баҳоридан буён гапиради. Кейинчалик бу вирус Улга, Тўрткўл, Интали қишлоқларидаги ҳайвонларда ҳам аниқланган. Ўшанда 180 бошдан ортиқ чорва моллари касаллик туфайли нобуд бўлган эди.
Лаборатория хулосаси бу эпизоотик лимфангит эканлигини исботлади. Ушбу касалликка қарши вакцина Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган. Дори лаборатория текширувидан ўтган. Биз соғлом ҳайвонларни бу вакцина билан эмлаймиз, — дейди вилоят ветеринария инспекцияси раҳбари Ержан Бекетбаев.
Изоҳ (0)