Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида очлик сабабли чорва моллари оммавий нобуд бўлмоқда. Бу ҳақда KTK.kz хабар берди.
Маълум қилинишича, чўпонлар қор билан қопланган дашт бўйлаб ўз подаларини манзилга ҳайдаб бора олмаяпти. Совуқ ҳаво ҳарорати, қорнинг зичлиги эса отларнинг озуқа излашини қийинлаштирмоқда. Яйловларнинг қишлоқлардан узоқда жойлашгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Отларнинг манзилигача етиб боришга эса кучи етмайди.
Маҳаллий аҳоли ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда. Уларга кўра, оғир техника йўлни тозалаб, зудлик билан пичан етказиб бериш орқали омон қолган чорва молларини сақлаб қолади.
“Отлар нобуд бўлмоқда. Вазият жуда оғир. Ёрдам йўқ. Бу барча отчиларнинг дарди. Сиздан ёрдам сўраймиз”, — дейди аҳоли.
Изоҳ (0)