Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли 10 та вилоятдаги 18 та трасса ёпилди. Бу ҳақда Оrda.kz хабар берди.
“КазАвтоЖол” хабарига кўра, ҳозирда республика бўйлаб йўлларда 274 киши ва 181 техника ишламоқда. Абай вилоятида қор ва бўрон туфайли Омск Майкапшагай йўли ёпилган. Оқмўла вилоятида совуқ туфайли дизель ёнилғиси билан ишлайдиган автомобиллар учун бирданига иккита йўл ёпилган: Екатеринбург – Олмаота ва Остона – Кабанбай Ботир – Нура – Темиртау.
Олмаота вилоятида қор ва аёз туфайли Олма-Тау сайёҳлик маркази (юк ва жамоат транспорти учун) ва Олмаота – Тошкент – Термиз йўналишига чиқиш ёпилган. Жамбил вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автомобиль йўли бўйлаб транспортнинг ҳаракатланиши тақиқланган.
Жетису вилоятида Ушарал-Дўстлик йўли ёпилган. Қарағанда вилоятида совуқ туфайли умумий узунлиги 1251 километр бўлган бешта автомобиль йўли тўсиб қўйилган. Чекловлар фақат дизель двигателли транспорт воситаларига тегишли.
Шунингдек, Шарқий Қозоғистон, Павлодар, Кўстанай, Улитау вилоятларидаги йўлларда ҳам машиналар ҳаракатланишига чеклов киритилган.
Изоҳ (0)