• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳаво совий бошлади. Кутилмалар қандай?

    Бугун, 16 февраль куни Қорақалпоғистон ва Навоий вилояти шимолида ҳаво ҳарорати 11–17 даражагача совиди. “Ўзгидромет” кун давомида совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларини қамраб олишини маълум қилди.

    Фото: “Дарё”

    Прогнозларга қараганда, 17–19 февраль кунлари Сурхондарё, Қашқадарё ва Фарғона водийси вилоятларида тунлари ҳаво ҳарорати минимумлари 0 даражадан -5 даражагача пасайиши мумкин.

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, бу кучли совиш ҳисобланмайди.

    “Мазкур вилоятларда асосий қишлоқ хўжалик экин майдонлари борлигини инобатга олсак, кутилажак арктик совуқ оқим республика жануби ва водий вилоятларига чуқур таъсир кўрсатмаслигини тушуниб етиш мумкин. Аммо эрта вегетацияни бошидан ўтказаётган жануб вилоятлари учун кучсиз совуқ уриш ҳам экин ва боғдорчиликда ҳосилнинг кўпроқ йўқотилишига олиб келишини унутмаслик керак”, — дея фикр билдирган мутахассис.

    Ўрганишлар 16–19 февраль кунлари мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ёғингарчилик кузатилишини кўрсатган. Хусусан, бугун Тошкент шаҳрида, шунингдек, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. 17–18 февраль кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида қор ёғади.

    Қиш илиқ келиши ортидан Ўзбекистонда бодом, ўрик, шафтолилар гуллаб юборган. Ҳавонинг илиши дарахтларни қишки уйқуга кетадиган пайтда гуллатиб юборса, бирдан совуқ бўлиши ортидан бевақт “уйғониб”, гуллаб юборган дарахтлар ҳосилидан айрилади. Қолаверса, айрим сабзавотларни ҳам соқуқ уриш хавфи сақланиб қолмоқда.

    Мутахассислар ҳавонинг совиши март ойида мамлакатнинг жанубий ҳудудларида йиғиб олинадиган пиёз, карам ва сабзи каби эртапишар сабзавотларнинг ҳосилига таҳдид солади. Бундан ташқари, донли мевалар ва ёнғоқлар ҳосилининг бир қисми ҳам хавф остида. Яъни совуқ ҳаво оқимининг кескинлашуви қишлоқ хўжалиги ва яйловлар учун оғир шароит юзага келтиради.

    Вазиятдан келиб чиқиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экинларни совуқдан асраш бўйича тавсия ва маслаҳатларини берди. Хусусун, дарахтлар ва ўсимликларни совуқ уриши ва қордан ҳимоя қилиш учун махсус материаллар (мато, плёнка, крафт-қоғоз, спанбонд) билан ёпиш зарур. Бу гуллайдиган куртакларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан сақлаб қолишга ёрдам беради.

    Шу билан бирга, совуқ ҳаво массаси кириб келишидан олдин дарахтлар етарли даражада суғорилган ва озуқа олган бўлиши керак.

    “Экинлар илдиз зонасини махсус озуқа моддалар билан қоплаш тупроқдаги иссиқлик ва намликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Бу эса илдизларни совуқдан ҳимоя қилади”, — дея маълум қилган вазирлик.

    Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига дарахтлар ва ўсимликлар атрофида вақтинчалик шамол тўсиқларини яратиш ҳам тавсиф этилган. Бу тўсиқлар экинларни елвизаклардан асрашга ёрдам бериши эслатилган.

    Умуман олганда, мева-сабзавотларнинг қай даражада ҳосил бериши қишнинг кейинги “қадамларига” ва об–ҳаво шароитларига мос равишда кўрилган чораларга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

    16.02.2024, 14:59   Изоҳ (0)   145723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қиш илиқ келгани сабаб мевали дарахт ва сабзавотлар “уйғонмоқда”. Ҳаво совиса, экинлар ҳосилсиз қолиши мумкин 

    09.01.2024, 15:25

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати совий бошлади. Айрим ҳудудларда қор ва ёмғир ёғмоқда

    14.01.2024, 22:32

    Ўзбекистонда XXI асрдаги энг совуқ февраль ойи қайси йилларда кузатилгани маълум қилинди

    31.01.2024, 18:17

    Шавкат Мирзиёев Андижонда 400 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш зарурлигини айтди

    16.02.2024, 14:53

    Хоразмдаги педофиллар жазони ўташ учун қамоққа эмас, манзилли колонияга юборилгани ошкор бўлди

    16.02.2024, 14:53

    Хонобод—Андижон—Избоскан—Асака йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

    16.02.2024, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.