АҚШ президенти Жо Байден Алексей Навалнийнинг ўлимига муносабати билдирди.
Байденнинг айтишича, ҳатто қамоқхонада ҳам Навалний ҳақиқатни айтишда давом этган.
“Россия ҳукумати ўлим сабаби бўйича ўз версиясини эълон қилади. Аммо эсда тутинг: Навалнийнинг ўлими учун Путин жавобгар”, — деди Байден.
Байден, шунингдек, америкалик сиёсатчилар учун муҳим қарор қабул қилиш ва Россияга қарши турган Украинага ёрдам беришда давом этиш вақти келганини қўшимча қилди.
2021 йилнинг ёзида Жо Байден Владимир Путин билан учрашганди. Шундан сўнг у журналистлар билан учрашувда: “Мен Путинга бунинг оқибатлари Россия учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигини айтдим”, — деганди. Ўшанда гап Навалнийнинг қамоқхонада ўлиши мумкинлиги ҳақида борган.
Изоҳ (0)