АҚШнинг фикрича, Россия Украинадаги урушга жами 211 миллиард доллар сарфлаган, деб ёзади “РИА Новости” Пентагоннинг юқори мартабали вакилига таяниб.
“Россия Украинадаги ҳарбий операцияларни ташкил қилиш, аскарлар ва техникаларни жойлаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун жами 211 миллиард доллар сарфлаган бўлиши мумкин”, — деди Пентагон вакили.
“Иқтисодий ўсишнинг йўқолиши нуқтайи назаридан, уруш Россияга 1,3 триллион долларга тушди”, — дея қўшимча қилди.
Бунинг оқибатида эса Россиянинг иқтисодиёти яқин орада сезиларли зарар кўриши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)