Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди, деб хабар беради Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган.
Шундан сўнг депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Жаҳонгир Ризаевни Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш ҳамда Муҳаммад Ҳайдаровни Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллаган.
Муҳаммад Ҳайдаров ҳозирга қадар Наманган туманидаги “Олахамак” МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
2023 йил декабрда Анваржон Отахўжаев Наманган шаҳар ҳокими этиб, Ғофур Жамолов ва Жамшид Хотамов Наманган вилояти ҳокими ўринбосарлари лавозимига тайинланган эди.
Изоҳ (0)