Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига Отавуллохон Расулов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Отавуллохон Расулов 1987 йили Пахтаобод туманида туғилган. 2011 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, шунингдек, Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида туман ҳамда вилоят молия тизимларида мутахассис, раҳбар, шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
6 февраль куни Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди. Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Гулнора Абдуллаева лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ (0)