Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Ғазо секторидаги вазият янада кескинлашмаслиги учун ҲАМАС гуруҳини Исроил билан гаровга олинганлар ва асирларни алмашиш бўйича имкон қадар тезроқ келишувга эришишга чақирди.
“Биз ҲАМАСни Фаластин халқини 1948=йилги Нақба воқеасидан кам бўлмаган даҳшатли фалокатдан қутқариш ва Рафаҳ шаҳрини Исроил томонидан босиб олинишининг олдини олиш учун маҳбуслар алмашинуви тезроқ якунлашга чақирамиз”, — деди Аббос.
Маҳмуд Аббос, шунингдек, АҚШ маъмурияти ва араб давлатларини “келишув имкон қадар тезроқ амалга ошиши ва Фаластин халқини ҳалокатли уруш балосидан ҳимоя қилиши учун жиддий ҳаракат қилишга” чақирди.
Изоҳ (0)