М-39 халқаро автомобиль йўлида ёриқлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 14 февраль куни М-39 Олмаота—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1079–1080-км лари оралиғи, Самарқанд—Тошкент йўналиши бўйлаб ўнг томондаги Чўпон ота тепалигида ёғингарчиликлар ва бир қатор омиллар таъсири оқибатида ёриқлар пайдо бўлган.
Шу сабаб транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча бир томонлама ташкил этилади.
Юк транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:
- Тошкент—Навоий йўналишига М-39 — 4Р-48 автомобиль йўллари чорраҳасидан 4Р-48,4K-493в автомобиль йўллари орқали;
- Китоб—Тошкент йўналишига М-39, М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали;
- Қарши—Тошкент йўналишига А-378 М-37а автомобиль йўллари кесишган қисмида ташкил этилган айланма ҳаракатдан М-37а автомобиль йўли орқали;
- Тошкент—Китоб йўналишига М-37 — М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали;
- Тошкент—Қарши йўналишига М-37 — М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали.
Изоҳ (0)