14 февраль куни Исроил шимолидаги Сафед шаҳрига ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида камида саккиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда Зив тиббиёт маркази тарқатган маълумотга асосланиб, CNN хабар бермоқда.
Исроил Мудофаа кучлари асосий нишон мамлакат шимолидаги ҳарбий база бўлганини айтган. Аммо бу база қаерда жойлашгани ва талафот кўлами қай даражада эканлиги очиқланмаган. Ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Исроил оммавий ахборот воситалари бу ҳужумлар тўғридан тўғри “Ҳизбуллоҳ” томонидан уюштирилгани ҳақида хабар тарқатмоқда. Ливандаги бу қуролли гуруҳ эса ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ва кейинроқ Исроил Ғазода ташкил этган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ортидан Ливаннинг Исроил билан чегарасида бир неча бор ўзаро отишмалар содир бўлди.
Изоҳ (0)