Жорий йилнинг 12 январь куни фильмлар тарихида энг узоқ кутилган янгилик — “Кларенс китоби” фильми оммага намойиш этилди. Унда бош ролни ижро этган барча учун севимли актёр Бенедикт Камбербетчни кўрган томошабинлар шокка тушдилар: актёр мазкур рол учун таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган эди. Фильмда у узун соч ва соқолли, уст-боши кир ҳолатда суратга тушган. Қаҳрамон ташқи кўриниши устида профессионал грим усталари ишлагани яққол кўриниб туради.
“Кларенс китоби” фильмида воқеалар милодий I асрда Қуддусда бўлиб ўтади: бош қаҳрамон Исонинг инсонлар орасида тобора машҳур бўлиб бораётганидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлади. Фильм сюжети мураккаб, томошабинни чуқур ўйга тортадиган воқеалардан иборат.
Бенедикт Камбербетчдан ташқари, фильмда Лакит Стенфилд, Омар Си, Анна Дио, Майкл Уорд каби актёрларни учратасиз. Фильм режиссёр Жеймс Семюел томонидан суратга олинган.
Ҳа, актёрлик санъати осон эмас. Гарчи бу улар учун одатий ишга айланган бўлса ҳам. Бунда грим усталарининг маҳорати актёрларнинг турли қирралари ва профессионаллик даражасини очиб беришга кўмак беради.
Изоҳ (0)