Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро ҳоспис ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг 9 февралдаги қарорида кўзда тутилган.
Оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлар билан хасталанган беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи ҳоспис Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд қувватлари доирасида ташкил этилади.
Ҳосписни қуриш ва уни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети, зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш ССВ ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Унинг фаолиятини ташкил этиш ва сақлаш билан боғлиқ масалалар Самарқанд, Хоразм ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳридаги ҳудудлараро ҳоспислар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Изоҳ (0)