• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Меҳридарё

    “Саратон ҳукм эмас” — 10 йил аввал ўғли суяк саратонига чалинган она Ўзбекистондаги илк онкологик хосписни ташкил этгани ҳақида (видео)

    Хоспис — бедаво дардга чалинган болаларга сўнгги нафасларигача меҳр, эътибор, парваришда яшашга кўмаклашадиган маскан. У ерга жойлашиш мутлақо бепул, болаларнинг барча эҳтиёжлари давлат ва хайрия фонди вакиллари томонидан таъминланади.

    Дунёдаги илк хоспис 1967 йили британиялик фаол Сисели Сондерс бошчилигида ташкил этилган. У бемор инсонлар ортиқча азоб-уқубатларсиз бу дунёни тарк этиши учун “Сент хоспис”ини ташкил этган. Умидсизликка тушган беморлар севимли машғулотлари билан шуғулланиб, қолган умрларини мазмунли ўтказишган.

    2022 йилда Ўзбекистонда онкологик касал беморлар учун илк болалар хосписи ташкил этилган. “Дарё” мухбирлари иш бошлаганига кўп бўлмаган хоспис фаолияти билан танишиб, “Эзгу амал” фонди раҳбари Мунира Хўжахонова билан суҳбатда бўлди.

    — Тўрт йилдан буён онкологик касалликка чалинган болалар ва уларнинг оилалари учун ёрдам кўрсатиб келяпмиз. Онкологик касалликка чалинган беморлар тўртинчи даражадан кейин ҳаётдан кўз юмади. Болада онкологик хасталикнинг аниқланиши, ота-она учун жуда оғир. Нафақат бемор балки унинг оиласи ҳам руҳий тушкунликка тушиб қолади. Уларга нафақат тиббий, балки руҳий мадад бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Минг афсуски, болада касаллик аниқлангач, ота-онанинг ажрашиб кетиши ва кўп ҳолларда бунга онани айбдор қилиниши тез-тез учраб туради. 

    “Фарзандим кўз олдимда сўниб боряпти. Унга ҳеч қандай ёрдам беролмаяпман”, деган мурожаатлардан сўнг хоспис ташкил этишга қарор қилдик. Чунки онкологик касаллик маълум даражага етганида беморларни даволаш тўхтатилади. “Ўлимни кутиш” жараёни оила аъзоларни янада тушкун ҳолатга солиб қўяди.

    Бемор болажонларга позитив кайфият улашадиган ва уларнинг ота-оналарига руҳий мадад берадиган хоспис ташкил этиш ғояси пайдо бўлганидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилдик. Президентимиз қорори билан “Зангиота – 2” тиббиёт мажмуасида алоҳида бино ажратиб берилди. 

    Фонд ҳомийлари оддий халқ. Давлат томонидагн берилган бинони бола руҳиятига мослаб жиҳозлаш, керакли шарт-шароитларни яратишда уларнинг кўмаги жуда катта бўлди. 
    Бу болажонлар узоқ муддат касалхоналарда даволаниб, чарчаган. Хоспис касалхонага эмас, уйга ўхшаши, унинг ёнида оила аъзолари ҳам яшашига шароит яратишимиз керак эди, — дейди фонд бошқарув раиси Мунира Хўжахонова.

    Ҳар йили Ўзбекистонда мингга яқин болаларда онкологик касаллик аниқланади. Касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш имконияти ҳам шунча юқори бўлади.  Бугунги кунда юртимизда тахминан 4 000 дан ортиқ болалар онкологик касаллик бўйича даволанмоқда. 

    Камол Искандаров, Болалар миллий тиббиёр маркази болалар онкологи

    Одилбек Тошқулов онаси билан бирга хосписда яшамоқда. Назира Ҳайитова ёлғиз фарзандининг касалликка чалиниши ва бугунги аҳволи ҳақида гапирди.

    — Ўғлим 2013 йил 2 февралда соғ-саломат дунёга келган. Олти ярим ёшга қадар соғлиғидан шикоят қилмаган, рус боғчага борарди. Унда чайқалиш ҳолатлари пайдо бўлганидан кейин Тошкентга олиб келиб, шифокорларга кўрсатганмиз. Улар боламнинг орқа миясида ўсимта борлигини аниқлашди. Тўрт ярим соатлик операциядан сўнг бир ойга яқин касалхонада ётиб даволандик. Нейрохирургиядан шаҳар онкологиясига йўлланма беришди.

    Касаллик тўртинчи даражага етгани учун нур ва кимё-турапия олишни бошлади. Деярли 4 йилдан буён даволаниб келяпмиз. Онколог шифокорлар касаллик руҳият билан ҳам боғлиқ эканини айтиб, хосписга йўлланма беришди, — дейди беморнинг онаси.

    Фонд бошқарув раиси Мунира Хўжахонова 10 йил аввал ўғлининг суяк саратонига чалингани ва бу қийинчиликдан хайрия фонди ташкил этишга туртки бўлгани ҳақида сўзлаб берди. 

    — Ўғлимда саратон хасталиги аниқлангач, Ўзбекистондаги текширувлар қониқарли эмаслигига амин бўлганман. Бундан ташқари, одамларнинг бу касалликка бўлган қарашларини ҳам ўзгартириш кераклигига амин бўлганман. Ўша пайтда кўплаб онколог шифокорлардан “Ҳаммаси пешонадан, вақт кўрсатади”, деган гапларни эшитиб, тушкунликка тушиб қолгандим. Москвалик шифокорлар эса “Ҳаммаси яхши бўлади, ўғлинг бир йилда оёққа туриб кетади”, деб таскин беришди. Ногиронлик аравачасида Москвага борган фарзандим ўз оёғида Тошкентга қайтиб келишига ишондим. “Саратон ҳукм эмас, унинг давоси бор”, деган гапни ота-оналарга айтиб руҳий мадад беришга ҳаракат қиламан. Афсуски, чет элда ҳам бу хасталикка чалинган болажонлар жуда кўп. Аммо уларнинг ота-онаси руҳий тушкунликка тушишмайди, аксинча касалликни эртароқ даражада аниқлаб, уни даволатишга ҳаракат қилади. 
    Москвада бир йилга яқин яшаб, ўғлимни даволатганмиз. Гувоҳ бўлганманки, беморларга нафақат давлат кўмаги, балки хайрия фондлари ҳам ёрдам беришини кўриб ҳавасим келган. Чунки ўзимиз ҳам бир муддат молиявий жиҳатдан танг аҳволга тушиб қолганмиз. Фондга мурожаат қилганимизда улар бошқа мамлакат фуқороси бўлишимизга қарамай бизга ёрдам қўлини чўзган, — дейди фонд бошқарув раиси Мунира Хўжахонова.

    Хоспис — касалхона эмас, у меҳр маскани. Дори-дармон, кимё-терапия ва нурдан чарчаган болажонлар меҳр билан парваришланади. Беғубор болажонларнинг самимий табассумини кўриб, ҳақиқат ёлғонга айланишини чин дилдан истайсиз. Чунки улар ҳали ҳаёт завқини туюшга улгурмади. Дард берган яратганга, унинг давосини бериш ҳам осон. Илоҳим, кўзмунчоқлар соғайиб, ота-онаси бағрига қайцин.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилинг:

    26.01.2023, 11:47   Изоҳ (0)   6519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “5 та ўт ўчириш машинаси келиб, битта уйнинг оловини ўчиролмади” 

    16.01.2023, 21:33

    “5 та ўт ўчириш машинаси келиб, битта уйнинг оловини ҳам ўчиролмади” 

    16.01.2023, 21:02

    Оққон хасталиги билан курашаётган 8 ёшли Элбек яхшилар кўмагига муҳтож

    13.01.2023, 10:47

    Ичак осилиши ва ичак инфекцияси ташхиси қўйилган Зухра Исакова ёрдамингизга муҳтож

    17.11.2022, 16:48

    «Ранги сарғайиб, қоринчаси шишиб кетяпти. Жигар сиррози бошланяпти». Бир ёшли Мардонбек саховатли инсонлар кўмагига муҳтож

    28.10.2022, 15:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нега бир самолётдаги икки учувчига парвоз вақтида бир хил таом берилмайди?

    Лайфстайл | 5 июн, 15:10

    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

    Реклама | 5 июн, 15:00

    Британия қироллик оиласи Кейт Миддлтон ўлими эҳтимолига режа ишлаб чиқди

    Дунё | 5 июн, 14:55

    Ламин Ямал “Реал”да ўйнайдими?

    Спорт | 5 июн, 14:50

    Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой—Мўғулистон коридорида биринчи юк ташуви амалга оширилди

    Ўзбекистон | 5 июн, 14:40

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    Лайфстайл | 5 июн, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.