Ўзбекистон фуқаролари Беларусга 600 доллар маошли ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эълон берди.
Унга кўра, фуқаролар Беларуснинг "Камвол" текстиль корхонасига ишга таклиф этилади. Иш тури: пахта ва синтетик матоларга ишлов бериш ва бўяш. Қуйидагича имкониятлар берилган:
иш ҳақи: 1600-1900 Беларусь рубли (500-600 доллари) (солиқлар тўлангандан кейин);
иш вақти: 5 кун 8 соатдан
ётоқхона, авиачипта, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома иш берувчи ҳисобидан
Қайд этилишича, овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан. Шунингдек, қуйидагича талаблар мавжуд:
18-50 ёшгача;
тажрибага эга бўлиш;
суҳбат даражасида рус тилини билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.
Изоҳ (0)