Ўзбекистон 2023 йилда 198 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги ахборот хизмати.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 62,6 миллиард АҚШ долларига етган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 12,1 миллиард АҚШ долларига ёки 23,9 фоизга ошган.
Ўзбекистон 2023 йилда жаҳоннинг 198 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. ТCAнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,9 фоиз), Россия (15,8 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (5 фоиз) ва Кореяда (3,7 фоиз) қайд этилган. Шундан:
- экспорт – 24,4 миллиард (23,8 фоизга ошган)
- импорт – 38,1 миллиард (24 фоизга ошган).
Изоҳ (0)