• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистонда цемент заводлари қурилишига мораторий эълон қилинади” — Азиз Абдуҳакимов

    Ўзбекистон ҳукумати цемент заводлари қурилишига мораторий эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги нутқида маълум қилди.

    Фото: “Yuz.uz”

    Унинг сўзларига кўра, айрим цемент заводлари экотуризмни ривожлантириш мумкин бўлган тоғли ҳудудларда қурилган. Бу корхоналарнинг мавжудлиги саломатлик ва табиатга зарар келтиради.

    “Ўзим шахсан ўша жойларга бориб кўргандим. Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги туризмни ривожлантирса бўладиган ҳудудда цемент заводи бор, ҳамма дарахтлар 5−10 километр атрофга қадар чангдан бўлган ъплёнкаъга ўхшаш нарса билан қопланган. Ўша ердаги ҳамма ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг расвоси чиққан ва барбод бўлган. Лекин бориб биз ўрганиб чиққанимизда маълум бўлдики, ҳозир қонунчиликда белгиланган шунақа оқибат учун бор-йўғи 100−200 миллион сўм жарима қўлланар экан”, — дейди вазир.

    Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, жариманинг энг кам миқдорини 10 миллиард сўм қилиш режалаштирилмоқда, бу эса корхоналарни замонавий чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатишга мажбур қилади.

    Экология вазирлиги раҳбари тадбиркорлик фаолиятига эркинлик бериш мақсадида бундай лойиҳалар жой танлашда ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлашда экологик экспертиза ўтказишдан озод қилинганини таъкидлади. 2023 йил 1 ноябрда экологик экспертиза тикланган. Бу экспертизасиз янги заводлар қурилишига йўл қўйилмайди.

    “Очиғини айтганда, ҳозирги кунда заводларимизнинг қуввати карра-карра Ўзбекистоннинг, айтайлик, эҳтиёжидан кўпроқ. Шунинг учун ҳурматли бош вазиримиз бошчилигида бу масала ҳукуматда ҳам кўриб чиқилганди. Ва ҳозир мана қарор қабул қилиндики, ҳеч қанақа янги цемент заводларини Ўзбекистонда қуришга… мораторий эълон қилармиз, яъни тўхтатиб қўямиз”, — дея таъкидлади у.

    Унинг айтишича, қурилган 47 та заводдан 23 тасининг фаолияти тўхтатилган. Бундан ташқари, 25 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар ишини ўрганиш натижасида уларнинг 90 фоизи экологик талабларни бузаётгани аниқланган. Азиз Абдуҳакимов цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар устидан экологик назорат Бош прокуратура билан биргаликда амалга оширилишини айтди.

    Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни ўтказган йиғилишда йил якунига қадар 112 та йирик саноат корхонаси ва барча цемент ишлаб чиқарувчиларда замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва эскиларини алмаштириш, ҳавога чанг ташлаш даражаси юқори бўлган корхоналарда филтрларни янгилаш муҳимлиги таъкидланганди.

    31.01.2024, 08:55   Изоҳ (0)   6695
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда цемент заводларидан атмосферага чиқарилаётган чангларни камайтириш учун қурилмалар ўрнатилди 

    18.01.2024, 22:21

    Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича 10 та таклиф берилди

    19.01.2024, 15:44

    Экология вазирлиги Тошкент яқинидаги иссиқхоналарда мониторинг ўтказмоқда

    26.01.2024, 09:37

    Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган яна икки ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди

    31.01.2024, 08:41

    “Касалхона ‘креслo’сини никоҳлаб олиб, дорини ҳам ота-бобонгдан қолган фирмадан олгансан”. Зоир Мирзаев 10 нафар бош врач аризасини олди

    30.01.2024, 23:34

    Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 9 фоизгача бўлиши кутилмоқда

    30.01.2024, 22:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.