Автомобиль ишлаб чиқариш “Mercedes-Benz” корхонасининг ягона йўналиши эмас. Жорий йилда компания йирик лойиҳани амалга оширишга қарор қилди.
Тез орада Дубайда яна бир диққатга сазовор жой – баландлиги 341метр бўлган осмонўпар бино қад ростлайди. Мазкур лойиҳа автомобиль соҳаси гиганти бўлган “Mercedes-Benz” ҳамда Бингҳатти корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Илк уй эгалари 2026 йилда кўчиб келишлари мумкин, лекин бундай жойда уйлар нархи арзон бўлмаслиги аниқ. New York Post хабарига кўра, битта квартиранинг нархи 10 миллион долларгача боради, уйларнинг сони эса 150 дан ортиқ. Турар жойдан ташқари, уй нархига ҳайдовчи хизматлари, шахсий автотураргоҳ ва ҳовуз киради. Кейинчалик мазкур рўйхатга бошқа қулайликлар ҳам киритилиши мумкин.
Шунингдек, бино юзасининг бир қисми қуёш панеллари учун мослаштирилади. Бундай усул кўп қаватли бинодан фойдаланишда маблағни тежашга ёрдам беради.
Изоҳ (0)