Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида белгиланмаган ҳудудда чиқинди ташлаган шахс жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Паст Дарғом тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Рейд давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.А. “Камолот” маҳалласидаги белгиланмаган ҳудудга чиқинди ташлагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ж.А. базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Изоҳ (0)