“Ўзбекистон темир йўллари” ишчилар мажбурий-ихтиёрий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилаётганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, АЖ фаолиятида иш ҳақи тўланмайдиган таътиллар Меҳнат кодексининг 150-моддасида (меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда ўзгартиришнинг ҳуқуқий оқибатлари) ўрнатилган тартибда ишлаб келинмоқда.
“Бугунги кунда жамиятда ишчи ходимлар ихтиёрий-мажбурий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилиш ҳолатлари мавжуд эмас. Ҳозирги кунда мазкур масала юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” таркибий корхоналари раҳбар ходимлари билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда жамиятнинг иқтисодий-молиявий фаолиятида тақчиллик кузатилмоқда. Шу муносабат билан мақсадсиз йўналтирилаётган харажатларни мақбуллаштириш чоралари кўриб келинмоқда”, — дейилади муносабатда.
Изоҳ (0)