• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Беларусь глобал Жануб томон юзланмоқда” — экспертлар

    Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко 7—9 февраль кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Беларусь раҳбари президент Шавкат Мирзиёев томонидан Оқсаройда тантанали равишда кутиб олинди. Икки давлат раҳбарларининг учрашувида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 1 млрд доллардан ошириш вазифаси қўйилди.

    “Дарё” икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар ҳақида иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул ва сиёсатшунос Ойбек Сирожов билан суҳбатлашди.

    – Беларусь президенти қандай мақсадда Ўзбекистонга келди?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Беларусь раҳбари Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши 2023 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон сенат раиси Танзила Норбоева Беларусга борганида ҳал бўлган эди. Беларусь – марказий Европада жойлашган, индустриал-аграр давлат ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси 9 миллиондан кўпроқ. 2023 йилда Беларусь ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 55 миллиард долларни ташкил этди. 2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 91 миллиард доллар.

    Беларусда баъзи соҳаларда саноат яхши ривожланган, дунё бозорига яхши маҳсулотлар чиқаради. Масалан, тоғ-кон саноатида фойдаланадиган катта “МАЗ” юк машиналари ишлаб чиқарилади. Ушбу ишлаб чиқариш Беларусга Совет Иттифоқидан мерос бўлиб қолган. Ҳозир “МАЗ” автобусларини Ўзбекистонда йиғиш режа қилинмоқда. Бундан ташқари, Беларусда қишлоқ хўжалиги техникалари яхши ривожланган. Лекин шуни ҳам айтишимиз керакки, мамлакат иқтисоди эркин ва рақобат шароитига мослашмаган. Яъни, саноатдаги асосий корхоналар давлат қармоғида. Охирги йиллардаги Беларуснинг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилсак, мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суратлари йилдан йилга камайиб бораётганини кўриш мумкин.

    Беларусь ЯИМ умумий ҳисобда Ўзбекистон ЯИМдан 24 миллиард долларга кам. Ўзбекистон Беларусь билан иқтисодий манфаатли ҳамкорлик қилиши мумкин ва буни қилиш ҳам зарур.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Беларусь унитар давлат ҳисобланади. Мамлакат географик нуқтайи назардан жуда қулай жойда жойлашган. Беларусда 1994 йилдан буён президентлик институти шакллантирилган. 6 та президентлик сайлови ўтказилган бўлса, барчасида Александр Лукашенко ғалаба қозонган. У собиқ Совет республикалари раҳбарлари орасида катта тажрибага эга.

    Беларусь Европага ўзига хос дарвоза ҳисобланади. Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорлик қилиши муҳим. Чунки бизда қанчалик ҳамкорлик йўналишимиз кенгайса, имкониятларимиз ҳам кўпаяди. Назаримда, Беларусда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш учун эҳтиёж кўпроқ. Ҳозирда Беларусь асосий эътиборни глобал Жануб давлатларига қаратган. Шу боисдан Жануб дарвозаси сифатида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи. Беларусь Ғарбдан ола олмаётган маҳсулотларни Жануб давлатларидан олмоқчи. Бу борада Ўзбекистоннинг салоҳияти бошқа давлатларга қараганда юқори.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгач, икки давлат ўртасидаги муносабатлар анча илиқлашди. Куни кеча Беларусь раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралар вақтида 10 дан ортиқ ҳужжатларга имзо қўйилди. Эътибор берсак, имзоланган барча ҳужжатлар аниқ келишувлар ҳисобланади. Мана шу икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозир Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 600 миллион доллардан ошган. Икки томон бу кўрсаткични яқин йилларда 1 миллиард долларга чиқаришга келишиб олди.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқалари анча жадаллашган. 2023 йилда Беларусда ректорлар форуми бўлиб ўтган эди.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – IT соҳасида постсовет ҳудудида Беларусь лидер давлат ҳисобланади. Айни илм-фан йўналишида Беларусь билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун керак.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    Нега Беларусь Ўзбекистонга қизиқиб қолди?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Шу кунгача Ўзбекистоннинг Беларусь билан иқтисодий ва сиёсий алоқалари баъзи вақтларда юқорига кўтарилди, баъзи вақтларда анча тушиб кетди. Ўзбекистон биринчи президенти марҳум Ислом Каримов ва Александр Лукашенко ўртасида баъзи келишмовчиликлар юз берган. Бу келишмовчиликларнинг асосий сабабчиси Лукашенко бўлган. У ўзини устомон сиёсатчи сифатида кўрсатишга ҳаракат қилади. Лекин кўпинча қовун тушириб қўяди. Лукашенко Россияга яхши кўриниш учун Каримов олиб бораётган сиёсатга қарши гаплар айтган.

    Бир неча йил олдин ҳам Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нисбатан қандайдир насиҳатлар қилган эди. Лукашенко шундай характерли инсон. Агар дунё лидерларининг характерига қараб иш қилинса, Ўзбекистон кўплаб мамлакатлар билан муносабатларни узиши керак бўлиб қолади. Ўзбекистон ўз миллий манфаатлари нуқтайи назаридан Лукашенкога ўхшаган қитмир инсонлар билан ҳам келишиб иш олиб боришимиз лозим.

    – Ўзбекистоннинг Беларусда қандай манфаатлари мавжуд?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Лукашенко иқтисодиётда Совет тизимини сақлаб қолгани билан Беларусда IT соҳаси хусусий сектор ҳисобланади. Беларусдаги IT компанияларнинг миллиард долларлик даромадлари мавжуд. Ўзбекистон айни IT соҳасида Беларусь билан ҳамкорлик олиб бориши керак. Бундан ташқари, Беларусь ишлаб чиқарадиган тракторлар Ғарб тракторларига қараганда арзон ва сифатли.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Беларусь раҳбарининг охирги давлат ташрифларини таҳлил қиладиган бўлсак, у кўпроқ жануб мамлакатларига борган. Мисол учун, Александр Лукашенко 2023 йилнинг декабрь ойида Хитойга расмий ташриф билан борган эди. Чунки Ғарб билан алоқалар узилган ва санкцияларга дучор бўлган. Шунинг учун Беларусь глобал жануб томон юз бурмоқда. Мана шу борада Ўзбекистоннинг имкониятлари катта. Бундан Ўзбекистон фойдаланиши керак.

    Бундан ташқари, МДҲ давлатлари орасида Беларусь илм-фан борасида Россиядан кейин тараққий этган мамлакат ҳисобланади. Бу соҳада Беларусь билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистонда ҳам илм-фан тараққий этиши учун имконият яратади. Ўзбекистон қанчалик кўп давлатлар билан ҳамкорлик қилса, бу Ўзбекистоннинг имкониятларини шунчалик оширади.

    – Беларусь Ғарб санкцияларига дучор бўлган. У билан яқин ҳамкорлик Ўзбекистонга салбий таъсир кўрсатмайдими?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Олдинги чиқишларимизда Украина урушида ким ҳақ ёки ким ноҳақлиги ҳақида эмас, балки Ўзбекистон бундай вазиятдан қандай фойда кўриши кераклиги ҳақида бош қотириш лозимлигини айтган эдик. Беларусь билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун мана шундай имконият. Агар санкцияларга тушиб қолиш хавфи билан ҳамкорликни йўлга қўймасак, унда давр берган имкониятдан тўлиқ фойдаланмаган бўламиз.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Қанча кўп давлат билан иқтисодий муносабатлар ўрнатсак, бизга шунчалик кўп фойда келади. У бундай, бу бундай десак, ривожланишдан ортда қолиб кетамиз.

    Суҳбатни журналист Сардор Али олиб борди

    10.02.2024, 19:15   Изоҳ (0)   10544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский Залужнийдан дадилроқ ҳарбий режани кутган, аммо кутгани амалга ошмади —  Bloomberg

    10.02.2024, 16:13

    “Толибон” АҚШ томонидан тан олиниши учун 10 йил кутишга тайёрлигини билдирди

    10.02.2024, 15:35

    Американинг махсус вакили “Толибон” томонидан ҳижоб баҳонасида қамалган қизлар ўз жонига қасд қилганини айтди

    10.02.2024, 14:17

    Исроил Сурия пойтахти чеккасидаги ҳудудларга ракета ҳужумлари уюштирди

    10.02.2024, 11:40

    Польша Путиннинг интервьюсидаги айбловларга жавоб қайтарди

    10.02.2024, 10:38

    Россия Мудофаа вазирлиги Брянск вилоятига дронлар ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берди

    10.02.2024, 10:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда 11 нафар одам денгизда 6 соат сузиб тирик қолди

    Дунё | 15 июл, 15:45

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    Илм-фан | 15 июл, 15:37

    Ҳаракатланаётган автомашина устида рақсга тушганларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:30

    Германия аэропортида қандолат қутиларига яширилган 1 500 та ўргимчак мусодара қилинди

    Дунё | 15 июл, 15:20

    Эрон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

    Спорт | 15 июл, 15:15

    Медведев “Трампнинг декоратив ультиматуми” Россияга аҳамиятсиз эканини айтди

    Дунё | 15 июл, 15:10

    Тошкентдаги International меҳмонхонаси Россия компанияси бошқарувига берилади

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:00

    Халит Эргенч, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актёрларининг менежери нима сабабдан судланмоқда?

    Кино | 15 июл, 14:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.