“Толибон” ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққонийнинг айтишича, дунё баъзи шартлар бажарилмасдан туриб “Толибон”ни тан олишга тайёр эмас. Бу ҳақда Tasnim News хабар қилди.
Ҳаққоний, шунингдек, Америка “Толибон”ни тан олиши учун улар яна ўн йил кутишга тайёр эканликларини таъкидлади.
“Америка ҳукуматимизни тан олса, яхши бўларди, лекин тан олмаса ҳам, фарқи йўқ”, — дея қўшимча қилди у.
“Агар Америка бизни ҳозир тан олмаса, бу уларнинг айби эмас, чунки биз америкаликларни Афғонистондан мажбуран чиқариб, мустақилликка эришдик”, — дея фикрини якунлади Сирожиддин Ҳаққоний.
Изоҳ (0)