АҚШнинг Афғонистондаги аёллар ишлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Рина Амирийнинг айтишича, ҳижоб туфайли “Толибон” томонидан ҳибсга олинган ва қамалган аёлларнинг баъзилари камситилишдан қўрқиб ўз жонига қасд қилган.
Рина Амирийнинг айтишича, ҳижоб баҳонаси билан қамалган қизлар ва аёллар “шармандалик”дан қўрқиб, ўзларига зарар етказиш ва ўз жонига қасд қилишни бошлаган.
Унинг сўзларига кўра, фармонга мувофиқ амалга оширилаётган ҳаракатлар “таҳқирловчи” бўлиб, аёллар, қизлар ва оилаларга ҳалокатли таъсир кўрсатади.
Шунингдек, Амирий “Толибон” юзлаб аёллар ва қизларни ҳибсга олиб, таъқиб қилган ва улардан “ўта катта жарима” олганини таъкидлади.
Шу билан бирга, у бу ҳаракатларни тўхтатиш ва “Толибон”ни жавобгарликка тортиш кераклигини ёзган.
“Бу ҳаракат Афғонистон салоҳиятининг ярмини йўқ қилади ва Афғонистон халқидан ўзини ўзи таъминлаш имкониятларини тортиб олади”, — деди Амирий.
Изоҳ (0)