Афғонистон темир ишлаб чиқариш бўйича ўзини ўзи таъминлашга эришди. Бу ҳақда мамлакат расмийларига таяниб, Tasnim News хабар берди.
Афғонистон Темир эритиш иттифоқи раҳбари мамлакат темир ишлаб чиқариш бўйича ўзини ўзи таъминлаганини ва тез орада бошқа давлатларга экспорт қилишни бошлашини эълон қилди.
У ҳукуматдан тарифларни камайтиришни ва темир ишлаб чиқариш учун конлардан олинадиган хом ашё билан таъминлашни сўради.
Ҳозирда Афғонистон бўйлаб камида 42 та темир-пўлат заводи фаолият юритмоқда.
Ҳар бир заводнинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 600 тоннани ташкил этади ва бу заводларда 20 мингга яқин киши ишламоқда.
Изоҳ (0)