Қашқадарёда ота-она ва уч нафар фарзанд номаълум этиологик моддадан заҳарланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг 9 февраль куни имзолаган қарорида айтилган.
Таъкидланишича, ҳодиса 27 январь куни содир бўлган. Уйдагилар яшаш уйига ўрнатилган қозонхонанинг хона ичида қурилган дудбўронидан ажралиб чиққан чала ёнган номаълум этиологик моддадан захарланган.
Беш киши Республика тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган, ҳозирда аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳодиса юзасидан комиссия тузилган. Унга Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари раҳбар этиб тайинланган. Комиссия мазкур ҳодиса ва шунга ўхшаш воқеаларни ўрганади.
Изоҳ (0)