Тошкентнинг Олмазор туманидаги хонадонда 211 миллион сўмлик электр энергияси ўғрилик йўли билан фойдаланилгани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. Тадбир давомида “Аллон” ва “Юқори Бешқўрғон” МФЙда яшовчи Д.К. ва М.Ш. ўз уйларининг ертўласида майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўғрилик йўли билан улагани аниқланган.
Бунинг оқибатида улар жами 211,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)