• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бўлажак сайловлар АҚШни ўзгартирадими?

    Дарё мухбири АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари юзасидан сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Сайфиддин Жўраев билан суҳбатлашди

    — Шу йил ноябрь ойида АҚШда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтади. Айни пайтда сайловолди жараёнлари тобора авж олиб боряпти. Кўпчиликнинг фикрига кўра, асосий номзодлар амалдаги президент Жо Байден ва собиқ президент Дональд Трамп бўлади. Номзодларнинг имкониятларини қандай баҳолаган бўлардингиз?

    Сайфиддин Жўраев: 
    — Одатда, амалдаги раҳбар кўпроқ имкониятга эга бўлади. Байденнинг ресурслари кўпроқ, ислоҳотларини одамлар кўрган, кўряпти ҳам. Лекин бу 15 январгача бўлган ҳолат эди, ҳозир эса реал ҳолат ўзгаряпти. Трамп праймериздан ўтди ва ўтиши билан рейтинги кўтарилиб кетди. АҚШда номзодларнинг кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ бамисоли об-ҳаво маълумоти сингари ҳар куни ўлчаб борилади, айни кунда 5-6 фоизлик фарқ билан Трамп олдинга ўтди. Байден жамоаси ҳақида гапирган, у мамлакатга мигрантларнинг келишига қарши эмас, шунга имкон берадиган қарорлар қабул қилинган, шартлар яратилган. Республикачилар, яъни Трамп тарафдорлари эса бунга қарши. Мигрантлар АҚШга асосан Техас орқали ўтиб келади, гарчи кейин улар мамлакат бўйлаб тарқалиб кетса-да, бирламчи концентрация сабабли Техасда вазият кескинроқ бўлади. Трамп мигрантлар масаласида Байдендан кўра бошқачароқ муносабатда, унинг позицияси аҳолининг маълум қатламларига маъқул... Ҳозир дунёни тузилиши ўзгаряпти. Эски куч маркази бўлган Америка бошчилигидаги тизимга “зил кетди”. Бу борада ҳам иккала номзоднинг ёндашуви фарқ қилади. Жо Байден: “Биз олдинги устунлик ва раҳбарликни сақлаб қоламиз, иттифоқчиларимизни қўллаймиз, қаршиларни эса қаттиқ жазолаймиз”,— деган фикрда бўлса, Трамп: “Америка фақат америкаликлар учун, биз оламшумул муаммолар устида бош қотиришимиз шарт эмас, биз ўз муаммоларимизни ҳал қилишимиз лозим. Бутун дунёда Америка сиёсатини юритамиз, деб ўта оғир молиявий, иқтисодий муаммоларни елкамизга ортиб олишимиз керакмас”, — деган фикрда.

    — Дональд Трамп 2017—2021 йилларда АҚШни бошқарди ва кутилмаганда иккинчи сайловларни бой бериб қўйди. Нега кутилмаганда деяпман, чунки ундан олдинги учта президент – Обама, Клинтон ва кичик Жорж Буш кетма-кет иккита сайловларда ғалаба қозонган эди. Бинобарин, Трамп ўша пайтда мағлубиятига сабаб бўлган позицияларини ўзгартирдими, у қандай янги ғоялар билан майдонга чиқяпти?

    Сайфиддин Жўраев: 
    — Аслида, Трамп ютқизмаган эди, у сайловчиларнинг кўпроқ овозини олган бўлса-да, АҚШ сайлов қонунчилигидаги ўзига хосликлар сабабли Байден ғолиб деб топилган эди. Умуман, Америка сиёсий тизими ислоҳотларга муҳтож бўлиб боряпти. Трампнинг мағлубиятига асосий сабаблардан яна бири – ўша пайтда мамлакатдаги ички зиддиятлар. Трамп – тадбиркор, ишбилармон одам, у қандай қилиб президент бўлиб қолди? Бу факт ҳам тизимнинг ислоҳотларга, янгиликларга муҳтожлигини кўрсатиб турибди. Бироқ ўша мағлубиятдан сўнг, орадан ўтган 4 йил давомида Трамп ўзининг асосий сиёсий қарашларини ўзгартирмади.

    — Ўқувчиларимизни қизиқтирадиган масалалардан бири – АҚШ президентлигига номзодлар Марказий Осиёга, хусусан, Ўзбекистонга нисбатан қандай муносабатда? Яъни, сайловларнинг натижаси бизга қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

    Сайфиддин Жўраев: 
    — Айтиш лозимки, иккала томонда ҳам Ўзбекистонга нисбатан ижобий ёндашув мавжуд. Дональд Трамп сайланса ҳам алоқаларимиз ривожланишда давом этади, дейиш мумкин. Чунки Ўзбекистон президенти илк сайланган вақтида Трамп билан учрашиб, самарали музокаралар ўтказган эди. Ўшанда стратегик аҳамиятга эга ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинган. Байден сайлангандан кейин ҳам бу сиёсат ўзгармади, ҳамкорлик давом этяпти, устига-устак, Байден даврида С5+1 форматида Марказий Осиё етакчилари билан учрашув ўтказилди. Яъни АҚШ Марказий Осиёни яхлит ҳудуд сифатида қабул қилмоқда ва янгиланаётган дунёда алоқаларнинг янги механизми кашф этилди. Трамп пайтида бошланган алоқалар Байден даврида такомиллашди. Бироқ, шуни ҳам унутмаслик керакки, Марказий Осиёда ҳамкорлик учун ўзига хос рақобат мавжуд. Хитой ҳам, Россия ҳам фаоллашган бу ҳудудда, шунингдек, Покистон, Туркия каби мамлакатлар алоқаларни кенгайтириб бормоқда. Демак, АҚШда ҳам Марказий Осиё билан ишлашда янги қарашлар юзага келиши табиий.

    —АҚШ ташқи сиёсатида Исроил-Фаластин ҳамда Россия-Украина можаролари мавзусига тўхталсак. Байден масаласида тушунарли, агар у ғолиб бўлса, бу нуқталарда АҚШ сиёсати ҳозиргидек давом этади, деб тахмин қилиш мумкин. Бироқ, Трамп ғалаба қозонса-чи, уруш ўчоқларидаги вазият ўзгарадими?

    Сайфиддин Жўраев:

    — Трампнинг “Украинадаги можарони бир кунда ҳал қиламан” деган гапи бор, бу расмий айтиляпти, дастурга ҳам киритилган. У илгаридан шундай кескин қарашларга эга, яъни АҚШ манфаатига мос келмайдиган ҳар қандай масалани зудлик билан қатъи равишда ҳал этиш лозим. Шу жиҳатдан қараганда, Трамп сайланса, у ўз сиёсатини ўтказади. Албатта, минтақада сиёсий, иқтисодий иштирокини сақлаб қолди, бироқ муҳими, можарони тўхтатамиз деяпти. Чунки АҚШ Украинага ёрдам бермаса, унинг қаршилик кўрсатиш қобилияти барҳам топиши мумкин. Мана шундай вазиятда кутилмаганда Яқин Шарқда можаро бошланиб қолди. Энди Исроилга ҳам ёрдам бериш керак. Чунки АҚШнинг ҳозирги ҳукумати репутациясини сақлаб қолиш учун бу жуда қўл келади. Айни вақтда иккала номзод ҳам ушбу можароларга ташқи сиёсатдаги асосий нуқталар деб қарамоқда. Негаки, АҚШ илгаридан ҳам Яқин Шарқда ўз мавқейига эга бўлган, ҳозир ҳам эга, демак, урушнинг қандай тугаши улар учун муҳим аҳамиятга эга. Биласизми, кўплаб араб мамлакатлари Байденнинг Исроил-Фаластин масаласидаги АҚШ стратегиясига қўшилмади. Тўғри, айб ҲАМАСдадир, лекин бу даражада қатағон бўлмаслиги керак эди. Блинкен ҳозир ҳам Яқин Шарқда, у араб мамлакатлари билан келишувга эришишга ҳаракат қиляпти. Негаки, араблар ҲАМАСни қораласа-да, лекин БМТнинг қарорлари асосида Фаластин давлати яратилиши керак деган шартни қўйишмоқда.

    — Ёдингизда бўлса, ўтган йили Туркиядаги президентлик сайловлари арафасида сиз билан суҳбатлашган эдик. Ўшанда кимга овоз берган бўлардингиз деб сўраганимда “Эрдўғонга” деб жавоб берган эдингиз. Яна шу саволни бермоқчиман – агар имкониятингиз бўлганда, кимга овоз берардингиз – Байденгами ё Трампгами?

    Сайфиддин Жўраев: 

    — Овоз бериш, албатта, америкалик сайловчиларнинг ҳуқуқи, лекин биз учун Жо Байден ҳам, Дональд Трамп ҳам қулай номзод ҳисобланади. Негаки, иккисида ҳам Ўзбекистонга нисбатан қандайдир салбий қарашлар йўқ, аксинча, ҳамкорлик қилиш истаги бор. Бу уларнинг сайловолди дастурларида ҳам акс этган, яъни Осиё мамлакатлари, хусусан Марказий Осиё билан биргаликда ишлашга хоҳиш бор. Биласиз, АҚШ қудратли давлат, таъсир доираси кучли, шунинг учун биз у билан инвестиция, савдо-сотиқ, технологиялар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш орқали ўз манфаатларимизни рўёбга чиқарамиз.

    Суҳбатнинг тўлиқ шаклини “Дарё”нинг YouTube’даги каналидан кўришингиз мумкин.

    09.02.2024, 16:40   Изоҳ (0)   9197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исландия пойтахти яқинида вулқон отилиши бошланди (видео)

    09.02.2024, 16:03

    Белгородда ҳалокатга учраган Ил-76 бортида украин асирлари бўлмаган — Украина Миллий хавфсизлиги 

    09.02.2024, 15:25

    Шенген визаси қимматлашиши мумкин

    09.02.2024, 12:20

    Эквадорда эвтаназияга рухсат берилди

    09.02.2024, 12:05

    “Урушни биз бошламадик, уни тўхтатишга уриняпмиз”: Путин америкалик журналистга интервью берди

    09.02.2024, 10:33

    Грузияга янги бош вазир тайинланди

    09.02.2024, 09:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.