Жазоир ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий вертолёти мамлакатнинг марказий қисмида қулаб тушиши оқибатида экипажнинг уч аъзоси ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Жазоирнинг APS ахборот агентлиги президент идораси баёнотига таяниб хабар берди.
![](/static/2024/02/08/367dfcf7-8ef8-3183-a18e-67cce1cd0b35_850-lyQ6TuTm.jpg)
“2024 йилнинг 7 февраль куни кечқурун режалаштирилган тунги машғулотлар чоғида ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий вертолёт Ал-Мания аэропорти чеккасида қулаб тушди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мамлакат президенти Абдулмажид Теббун ҳалок бўлган учувчиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Ҳозирда воқеа сабабларини ўрганиш бошланган.
Изоҳ (0)