“Бавария”нинг собиқ ҳужумчиси Ивица Олич Мюнхен клуби Аббосбек Файзуллаевга қизиқишига муносабат билдирди.
“Клубнинг Файзуллаевга қизиқаётгани борасида ҳеч нарса билмайман. Агар мюнхенликлар ростдан ҳам унга қизиқаётган бўлса, бу Аббосбекнинг даражаси юқорилигидан дарак беради. Аммо Файзуллаев бир нечта алоҳида ўйинларда ва бир неча мавсум давомида ўзини кўрсатиши керак бўлади. У яхши хислатларга эга”, — Оличнинг сўзларидан иқтибос келтиради Metaratings.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 13 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда Осиё Кубогининг чорак финалига қадар етиб борди.
Изоҳ (0)