Ўзбекистон президентининг таклифига биноан Беларусь президенти Александр Лукашенко 7 февраль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/02/07/photo_2024-02-07_19-15-32-AZVvXx_b.jpg)
Маълум қилинишича, олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
![](/static/2024/02/07/photo_2024-02-07_19-15-31-OSGBfAn4.jpg)
![](/static/2024/02/07/photo_2024-02-07_19-15-30-Y4mGV6TT.jpg)
Қисқа суҳбатдан сўнг, Беларусь президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетган.
Изоҳ (0)