Навоий вилояти, Кармана туманида жиноят содир этган шахсларнинг суратлари илиниши учун “Шарманда доскаси” пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Омбудсман маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди.
Маълумот учун, конституциянинг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.
Жиноят кодексининг 7-моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.
Изоҳ (0)