Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Рахматулла Назаров бугун Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейникка ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбир давомида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигининг сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги долзарб масалалари, икки мамлакатнинг интеграцион ташкилотлардаги ўзаро ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар давлатлараро мулоқотга қўшимча динамика қўшишдан ўзаро манфаатдорлик билдирди. Учрашувда, шунингдек, турли даражадаги қўшма тадбирлар режалари хусусида ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)