Европа Иттифоқи 24 февралда Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕИ кенгашига раислик қилаётган Бельгия ташқи ишлар вазири Хаджа Лабиб маълум қилди.
“Биз санкцияларнинг 13-пакетини рамзий санада — 24 февралда қабул қилмоқчимиз”, — деди у.
Европа матбуотига кўра, 13-пакет Украинадаги уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган барча пакетлар ичида энг заифи бўлади.
2022 йилнинг 21 февраль куни Россия ўзини мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХРнинг мустақиллигини тан олиб, 22 февралда улар назорат қиладиган ҳудудга расман қўшин киритди. 24 февралда эса Украинага бостириб кириб, ҳарбий ҳаракатларни бошлаган.
Изоҳ (0)