Биринчи турк космонавти Алпер Гезеравжининг Ерга қайтиши учинчи марта қолдирилди. Бу ҳақда SpaceX’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинган.
Халқаро космик станциядан Crew Dragon’нинг Ерга туширилиши 6 февралга мўлжалланганди. Аммо Флорида қирғоқлари яқинида ноқулай об-ҳаво шароити давом этаётгани сабабли бу парвоз бошқа санага кўчирилди.
3 февраль куни SpaceX компанияси Ах-3 экипажининг қайтиши 5 февралга кўчирилганини эълон қилганди. Бундан бир кун ўтиб, Crew Dragon космик кемаси Халқаро космик станциядан 6 февралда учиб кетиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Crew Dragon космик кемаси 19 январь куни Халқаро космик станцияга жўнатилган эди.
Тахминан 36 соатлик парвоздан сўнг космик кема ХКС билан муваффақиятли туташди. Ах-3 экипажи таркибида турли мамлакатлар космонавтлари — Майкл Лопес-Алегриа (АҚШ), Валтер Вилядеи (Италия), Маркус Вандт (Швеция) ва Алпер Гезеравчи (Туркия) бўлган.
Изоҳ (0)