• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Келажакдаги хавфли касалликларга бугун қарши курашинг — болангизни юқумли касалликларга қарши эмлатинг

    Хасталикни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Тиббиётда касалликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратилишининг сабаби шу. Қолаверса, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси “Дарё”га маълум қилди.

    Фото: Google

    Мутахассислар хулосасига кўра, бундай ёндашув иқтисодий жиҳатдан ҳам жуда самарали. Масалан, юқумли касалликларга қарши оммавий эмлаш тадбирлари нафақат турли эпидемиялар тарқалишининг, балки соғлиқни сақлаш муассасаларига юкламалар кескин ортиб кетишининг ҳам олдини олади.

    Ўзбекистонда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Ҳозирги вақтда ушбу календарь бўйича 1 суткаликдан 16 ёшгача бўлган болалар белгиланган муддатларда 13 турдаги вакциналар билан эмланади. Унга мувофиқ, юқумли касалликлар, жумладан, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит B, полиомиэлит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюенса тип Б (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.

    Фото: Интернет

    Ҳозирги вақтда ушбу календарь бўйича 1 суткаликдан 16 ёшгача бўлган болалар белгиланган муддатларда 13 турдаги вакциналар билан эмланади.

    Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган. Чақалоқларни сил ва гепатит B га қарши эмлаш эса туғуруқ комплексларида амалга ошириб келинмоқда.

    Бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти. Мамлакатда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.

    Болалар 2000 йилгача 6 турдаги инфекцияга қарши эмланган. 2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар яна 7 турдаги вакцина профилактик эмлаш календарига киритилган.

    Гепатит B касаллигининг асоратлари туфайли инсонда жигар циррози касаллиги ривожланади. БГБ вакцинаси билан эмлаш 2001 йилдан бери амалга ошириб келинаётган бўлса, бугунги кунда 20 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бу касалликдан ҳимояланган. Ўз вақтида эмланмай қолган айрим болалар бўлиши мумкин.

    Болалар 12 ойлик вақтида қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши КПК-1 вакцинаси билан эмланади.

    Бу касалликларни юқтирган болаларнинг тузалиши жуда мушкул. Айрим ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шунингдек, улар ўзидан сўнг организмда жуда оғир асоратлар қолдиради. Хусусан, халқ орасида тепки касаллиги, деб юритиладиган паротит билан хасталанган ўғил-қизлар бепушт бўлиб қолиши мумкин. Вакцина эса болаларни бу касалликлардан асрайди.

    Фото: Интернет

    Бола 6 ёшлигида КПК-2 вакцинаси билан эмланади. 2000 йилгача дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши фақат АКДС вакцинаси қўлланилган. Кейинчалик профилактик эмлашлар календарига ўзгартириш киритилиб, болалар 2, 3 ва 4 ойлик вақтларида мос равишда Пента-1, Пента-2 ҳамда Пента-3 комбинация қилинган вакциналари билан эмланадиган бўлди.

    Бу вакциналар дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, шунингдек, гепатит B ва ҲИБ инфекциясига қарши қўлланилади.

    Илгари 5 ёшгача бўлган болалар вирусли диарея касаллиги туфайли ҳам нобуд бўлар эди. Бу касалликни ротавирус инфекцияси келтириб чиқариши аниқлангач, унга қарши вакцина ҳам яратилган. Бу вакцина 2014 йилда мамлакатимизда профилактик эмлаш календарига киритилди. Болалар 2, 3 ва 4  ойлигида тегишли кетма-кетликда Рота-1, Рота-2, Рота-3 вакциналари билан эмлаб келинмоқда. Ҳозирда вирусли диарея касаллиги туфайли ўлим ҳолатлари кузатилмайди.

    2018 йилда болаларга юқиш хавфи кучли бўлган ва ўлимга олиб келадиган пневмакокк касаллигига қарши бола 2, 3 ва 12 ойлик бўлганида эмланадиган Пневмо-1, Пневмо-2, Пневмо-3 вакциналари профилактик эмлаш календарига киритилди. Шу йили 2, 3, 4 ва 16 ойлик болаларни полиомиелитга қарши вакцина билан эмлаш ҳам жорий қилинди.

    Профилактик эмлашлар календарига киритилган яна бир вакцина бор — бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ВПЧ вакцинаси. 9-13 ёшдаги қизларни ВПЧ билан эмлаш мамлакатимизда 2019 йилда жорий қилинган.

    ВПЧ билан эмлашнинг аҳамиятини кўрсатиш учун айтишимиз мумкинки, ҳозирда республикамизда кунига 2 нафар аёл бачадон бўйни саратони билан дунёдан кўз юмади. 2019 йилда бу касалликка қарши эмлаш жорий этилган бўлса, келгусида бу билан боғлиқ ўлим ҳолатлари қайд этилмаслигига эришилади.

    Аҳоли бундай эмлашларнинг аҳамиятини тушуниб етиши ва ундан четда қолиб кетмаслиги лозим. Бу орқали йилига минглаб ўлимларнинг олди олинади. Ҳали профилактик эмлашлар календаримизга кўплаб юқумли касалликларга қарши вакциналарни киритишимиз керак.

    Маълумот учун, иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлган.

    31.01.2024, 22:07   Изоҳ (0)   10059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзининг соҳасида омадсиз бўлган одамлар эмлаш ҳақида бошқаларнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қиляпти» — Нурмат Отабеков

    23.05.2022, 20:08

    Ўзбекистонда эпидемиологик вазият: енгил ўтаётган коронавирус, тугатилган касалликлар, тўлиқ қамровдаги эмлашлар

    06.02.2023, 19:58

    Ўзбекистонда эмлаш дастурини яхшилаш учун 3,2 млн долларлик жиҳозлар топширилди

    20.11.2023, 12:12

    Шамоллашни қандай қилиб тезроқ даволаш мумкин?

    29.01.2024, 13:20

    Бош оғриғини дори воситаларисиз қандай бартараф этиш мумкин?

    27.01.2024, 11:28

    “Паркинсонизмнинг титроқли турини бош мияга чип қўйиш орқали даволаш усули Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда” —  Зарифбой Ибодуллаев

    24.01.2024, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.