Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 18 май куни Ар-Риёдда рингга кўтарилади.
Жалолов 17 февраль санасига белгиланган Фьюри-Усик кардида жанг қилиши керак эди.
Бироқ, Тайсон Фьюрининг жароҳат олиши натижасида турнир 18 май санасига кўчирилганди.
Маълум бўлишича, Баҳодир Жалоловнинг Ар-Риёдда жанг қилиши ўзгаришсиз қолдирилган. Шу тариқа Баҳодир май ойида рингга кўтарилади. Унга черногориялик Дилан Прашович рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги бор 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтган бокс оқшомида Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилиб, 1-раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Черногориялик боксчи эса профессионал фаолияти давомида 20 та жангда иштирок этиб, 17 тасида ғалаба қозонган ва яна 3 та жангда мағлуб бўлган. 14 та жангни у муддатидан олдин якунлаган.
Изоҳ (0)