Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Фьюри—Усик ўртасидаги жанг оқшомида рингга чиқиши маълум қилинганди.
Саудия Арабистонида ташкил этиладиган бокс кечасида Баҳодирга Дилан Прашович рақиблик қилади, дея хабар бермоқда Olamsport.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги бор 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтган бокс оқшомида Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилиб, 1-раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Черногориялик боксчи эса профессионал фаолияти давомида 20 та жангда иштирок этиб, 17 тасида ғалаба қозонган ва яна 3 та жангда мағлуб бўлган. 14 та жангни у муддатидан олдин якунлаган.
Изоҳ (0)