Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Унга кўра, супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳам рейтингга киритилди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Шу тариқа, рейтингдан 6 нафар ўзбек боксчиси жой олди:
Ҳасанбой Дўстматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 7-ўрин (ўтган ой 8-ўринда эди);
Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг): ўтган ойдагидан 2 поғона юқорилаб, 5-ўриндан жой олди;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг): 7-ўрин (ўтган ой 6-ўринда эди);
Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн тоифаси - 66,6 кг): ўтган ойдаги каби 3-ўринни эгаллади;
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн - 76,2 кг): ўтган ойдагидек 7-поғонада;
Баҳодир Жалолов (супер оғир вазн - 101 кг): 15-ўринга жойлашди.
Изоҳ (0)