Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига асосан мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.
Сардор Ражабов мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
У ҳозирга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги департамент раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Фарҳод Боқиев мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январида халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Усмон Шарифхўжаев мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари бўлганди. Шунингдек, ўшанда Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев, Узоқбой Бегимқулов мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)