Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова президент раислигида ўтказилган селектор ҳақида гапириб берди.
Ҳилола Умарованинг сўзларига кўра, бугунги селектор барча педагоглар учун катта байрам ва катта масъулият бўлди. Йиғилишда янги ўқув йили бошланишидан олдин таълим сифати борасида ва янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди ҳамда бир қанча вазифалар белгилан берилди.
“Президентимиз бошчилигидаги таълим соҳасига бағишланган бугунги селектор барча устоз педагоглар учун катта байрам бўлди. Ва шу билан бирга жуда катта масъулият ҳамдир. Таълим соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, янги авлод дарсликлари, янги методикалар, янги баҳолаш тизими, умуман, янги ислоҳотларга ўқитувчиларимиз ҳам катта масъулият билан ёндашишлари керак бўлади”, — дейди мактабгача ва мактаб таълими вазири.
Изоҳ (0)