• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Тахтдаги одамови”. Саройда яшашни истамаган ва ўзини оддий профессор ҳисоблаган европалик диктатор — Салазар тақдири

    Антонио де Салазар оддий университет ўқитувчилигидан ҳукумат раҳбарига айланиб, Португалияни қарийб 40 йил давомида бошқарди ва Ғарбий Европанинг сўнгги диктаторига айланди. У бетоблиги сабаб ҳокимиятдан четлатилганини ҳам билмади, ҳар куни фақатгина бир нусхада ўзи учун чоп этилган газеталарни ўқирди. Қуйида бош вазир лавозимида узоқ йиллар ишлаб, мамлакатдаги иқтисодий ҳолатни тубдан ўзгартириб юборган Салазар ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Фото: AP Photo

    Хизматчи-диктатор

    “У шу қадар сокин диктатор эдики, аксарият европаликлар Португалияда диктатура мавжудлигини билмасди ҳам”, — дея ҳазил қилишарди Антониу Салазар ҳақида. У ҳарбий ҳам, оммавий ҳаракат етакчиси ҳам, инқилобчи ҳам эмасди.

    Бу эса режимга қарши бўлганларни таъқиб қиладиган махфий полицияга эга бўлишга, авторитаризмни ўрнатиш ва чексиз ҳокимиятни қўлга киритишга халақит қилмади. Умуман олганда, диктатура мавжуд замонавий давлатлардан фарқли ўлароқ, Португалияда ўлим жазоси ва оммавий репрессия йўқ эди. Салазар ҳокимиятда бўлган даврида 15 мингга яқин инсон ҳибсга олинган.

    “Антониу Салазар — денгизчи Генрихдан кейин энг буюк португал”, — дейилади Life журналининг 1940 йилги сонида.

    Вазирлар Маҳкамаси раиси, Коимбра университети профессори, зиёли, келишган ва эҳтиёткор — у ўзгалар ишончига осонгина кира оларди. Салазарнинг атрофидагилар ёқимли табассуми, ажойиб соч турмаги ва ўзига ярашган костюми унинг муваффақияти сири эканини тан оларди. Шу каби костюмлар сабаб уни “хизматчи-диктатор” деб ҳам аташган.

    Антониу Салазар
    Фото: Getty Images

    Руҳонийлик йўлида

    Антониу Салазар Португалия шимолида кичик ерларга эгалик қилувчи оилада дунёга келади. Ота-онаси жуда художўй бўлгани сабаб у ёшлигида руҳоний бўлишни ҳам истаган. Аммо кейинроқ ўйлаб кўриб, ҳужжатларини мамлакатдаги энг қадимий университетлардан бирининг юридик факультетига топширади ва уни аъло баҳоларга тамомлайди. Бир неча йилдан кейин Салазар шу ернинг ўзида дарс бера бошлайди. Умуман олганда, ундан яхши лектор чиқмайди — кўплаб талабалар учун у жуда зерикарли эди.

    Антониунинг атрофидагилар у ўзини бир оз ғалати тутаётгани ҳақида гапира бошлайди. Эркак ростдан ҳам одамови эди: камгап, ёпиқ, камтар, чекмайдиган, алкогол ичмайдиган, рақс ва мусиқага қизиқадиган, аёллар билан романтик муносабатлардан қочадиган. Шу билан бирга, аёллар йиғилган давралар унга ёқар, Салазар гўзалликдан ҳайратга тушишни маъқул кўрарди.

    Айтишларича, Салазарнинг севги бобида омади чопмаган. Ёш ўқитувчилиги вақтида у катта ер эгаси бўлган инсоннинг қизига дарс бера бошлайди. Улар орасида илиқ туйғулар пайдо бўлди ва ёшлар оила қуришга қарор қилади. Аммо қизнинг онаси педагог ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар ноодатийлигини пайқаб қолиб, Салазарни қувиб солди.

    Миш-мишлардан яна бирига кўра, у Мария исмли ўз хизматкори билан ҳам яқин муносабатда бўлган. Аммо бу икки дўст ёки она ва ўғил муносабатлари каби эди, аёл бўлса қачондир уларнинг алоқаси ўзгача тус олишига умид қиларди. Ҳокимият тепасига келгач Салазар янада ёпиқ инсонга айланди — у ҳар қандай оммага кўриниш беришдан қоча бошлади. Мамлакат аҳолиси унинг кабинети деразалари остида қўллаб-қувватлов намойишини ўтказса ҳам, Салазар пардани тушириб қўяди, дея ҳазиллашарди.

    1926 йилда Португалияда ҳарбий тўнтариш юз беради. Ҳокимиятга келган исёнкор генераллар мамлакат иқтисодиётига боғлиқ муаммоларни қандай ҳал этишни билмасди — улар бунинг учун етарлича билимга эга эмас эди. Салазар бу вақтда энг яхши гуманитар-мутахассислардан ҳисобланарди. Армия зудлик билан унга мурожаат қилгани ажабланарли эмас.

    Натижада генерал Антониу ди Кармона ва Салазар қарийб 20 йил давомида мамлакатни “президент” ҳамда бош вазир сифатида бошқарди.

    Фото: AP Photo

    Салазар жойлардаги коррупцияга тезда барҳам берди, инфляцияни енгди ва бюджетни тартибга келтирди. Собиқ профессорнинг қўлида секин-аста бутун ҳукумат тўплана бошлади. Салазар аслида ҳукумат раиси эди, унга содиқ ҳарбийлар эса — “президент”. Улар диктаторнинг ҳокимиятига кўз олайтирмас ва унинг ваколатларини узайтириб борарди, холос. Расмий тадбирларга бориш уларнинг мажбурияти ҳисобланарди, шу сабабдан бундай масъуллардан бирига ҳатто “лента қирувчи” деган ном ҳам беришган.

    Испаниядаги фуқаролар уруши даврида Салазар Франкога бир неча минг кўнгилли юборади, шунингдек, исёнчилар учун юклар ортилган немис ва италян кемаларига портларни очиб, уни қўллаб-қувватлайди. Бунга раҳмат сифатида Адолф Гитлер томонидан у замонавий “Юнкерс” самолётларини қўлга киритади.

    Иккинчи жаҳон уруши бошланганидан кейин Португалия етакчиси ўзини эҳтиёткор тута бошлайди: унинг режими фашизмга яқин бўлса-да, мамлакат Англиянинг анъанавий иттифоқчиси ҳисобланарди. Шунда Салазар “юриш” қилади: Лиссабон Лондоннинг иттифоқчиси бўлиб қолишини, шу билан бирга, урушда бетарафлик тамойилларига риоя қилишини билдиради. Ушбу қарор мамлакат учун нафақат тинчлик, балки катта даромад ҳам олиб келди.

    Португалия Гитлерга қарши тузилган коалицияга, шунингдек, Учинчи рейх ва унинг иттифоқчиларига ноёб волфрам металлини сотишда катта фойда кўра бошлайди. Аммо мамлакатнинг бойиб кетишига бунинг ўзи етмасди. Замондошларининг хотирлашича, Португалия ўша йилларда улкан қора бозорга айланган. “Уруш домида бўлган сайёҳлар  учун мамлакат дунёнинг энг жозибадор маскани сифатида кўринарди. Бу ерда электр бор, овқатлар карточка бўйича тарқатилмайди, дўконлар озиқ-овқат маҳсулотларига тўла”, — дея таърифлаганди инглизлардан бири.

    Давлат раҳбари Европадаги “диктатор-ҳамкасблари” танлаган йўлдан кетмади. Шахсга сиғиниш унинг учун ёт эди — португаллар етакчисига атаб ҳайкаллар ўрнатмади, шаҳар ва кўчаларга унинг номини бермади. Бошқа мамлакатларнинг етакчиларидан фарқли ўлароқ, у анча камтар ҳаёт кечиради. 1912 йилдан бошлаб Белен саройи унинг расмий қароргоҳи ҳисобланган. Аммо у ерда яшаганлик учун раҳбарлар ҳар ой 100 минг реал тўлаши талаб этиларди. Салазар ҳокимият тепасига келгач, ушбу қонунни бекор қилади, бироқ ҳашаматли қароргоҳга кўчиб ўтмайди. Лиссабондаги ижара квартираси унга маъқулроқ эди.

    Португалия президентининг расмий қароргоҳи
    Фото: Depositphotos

    Мамлакат етакчисининг ягона нозик жойи — ҳашаматли автомобилларга иштиёқида эди. Унинг ўзи машина бошқаришни яхши кўрарди. 1955 йилда унга иккита машина — Rolls-Royce Silver Cloud ва Bentley S-Series олиб келишади.

    1956 йилда ишлаб чиқарилган Rolls-Royce Silver Cloud I Saloon
    Фото: Rmsothebys

    “Биз фақат яхши янгиликларни ясаймиз”

    Бошқа масалаларда Салазар анча совуққон ҳисобланарди. Давлат раҳбарининг яқинларига кўра, у олдингидек ўзини университет ходими дея ҳисоблар, раҳбарлик лавозимини эса узоқ вақтга чўзилган хизмат сафари деб атарди. Шу сабабдан у ҳар йили университетга ўзи учун навбатдаги академик таътил беришларини сўраб мактуб йўлларди.

    Урушдан кейин Салазар кўпчилик учун замонавийликдан чекинган инсон сифатида кўрина бошлайди. У мамлакат учун эркин сайловлар, мажбурий таълим, тиббиёт тизими ва кўп партиялик нима учун кераклигини ростдан тушунмас эди.

    Португалия колонияларига нисбатан позицияси ҳам қаттиқ эди. 1961 йилда мамлакатнинг Осиё ва Африкада саккизта мустамлакаси мавжуд бўлиб, Салазар уларнинг ҳеч бирига мустақиллик беришни хоҳламасди. Халқаро ҳамжамият босими ҳам бунга ёрдам бермайди.

    Салазар Африкадаги мустамлакаларига жўнаб кетаётган қўшинларни кўздан кечирмоқда, 1950 йил
    Фото: Getty Images

    Салазарнинг ўзи 36 йиллик бошқаруви давомида бирор марта ушбу мустамлака ҳудудларнинг бирортасида бўлмаган, Португалиянинг бундай ҳудудлари борлигини ҳам рад этиб келган. Оқибатда мазкур ҳудудларда қўзғолонлар бошланади ва уларни бостириш учун мамлакат бюджетининг учдан бир қисми йўналтирилади.

    Ёш португаллар мустамлака ҳудудларда ҳокимиятни сақлаб қолиш йўлида курашиш ўрнига мамлакатдан қочишни маъқул кўрди. Ҳукумат бунга ҳеч қандай чора кўра олмади, фақатгина ўз фуқароларининг диний қарашларидан келиб чиқиб, уларни кўндириш ҳамда мустамлака ҳудудлардаги ҳарбий хизматга мажбурлаш йўлидан борди. Бутун бошли режим фақатгина Салазарнинг шахсий обрўси ҳисобига ушлаб турилди.

    1968 йилда ўзининг тебранма курсисида ўтирган Салазар йиқилиб тушади ва унинг боши қаттиқ лат ейди. Бош мияга қуйилган қон унинг омон қолишига имкон бермайди. У шифохонада бир ой ётган бўлса-да, мамлакат раҳбари ҳисобланарди. Аммо кўп ўтмай янги бош вазирни тайинлашга қарор қилинади. Натижада либерал профессор Марселу Каэтану лавозимга тайинланади.

    Салазарнинг ҳаммаслаклари унга ёмон хабарни етказишни истамайди — ўлимига қадар у мамлакат раҳбарлигидан кетганини билмай яшади. Шифокор ва ҳамшираларга мамлакатдаги реал вазият ҳақида гапирмаслик топширилади. Салазар ҳар куни “Вазирлар Маҳкамаси” йиғилишини ўтказар, олдига олиб келган ҳужжатларга имзо чекар ва қўл остидагиларга буйруқ берарди.

    79 ёшли қария учун ҳатто ҳукумат газетасининг алоҳида вариантини чоп этишади — ягона нусхада. Унда Салазарнинг кайфиятига таъсир қиладиган янгиликлар бўлмасди. Айнан шу сабаб америкаликларни ёмон кўрган Салазарга астронавтлар Ойга қўнганини айтишмайди ҳам.

    1970 йилда Португалия диктатори вафот этади. Умрининг сўнгги кунларига қадар у ўзини мамлакат бош вазири дея ҳисоблади. Сўровларга кўра, у мамлакатдаги энг машҳур етакчилардан бири бўлиб қолган.

    31.01.2024, 19:57   Изоҳ (0)   17902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қимордаги қарзлар, ўнлаб жориялар ва ҳашаматли ҳаёт — “Гангстер-шаҳзода” дея ном чиқарган Таиланд қироли Рама Х ҳаёти

    13.01.2024, 18:50

    Ҳашаматли ҳаёт, “мерос қолган” миллион доллар ва коррупцион схемалар. Туркия тарихидаги ягона аёл бош вазир Тансу Чиллер тақдири

    20.01.2024, 20:00

    “Ўзини биринчи хоним деб ҳисобларди”. Рафиқасини қамоқдан қутқариб қололмаган ва халқ душманига айланган СССР ҳукумати раҳбари Молотов тақдири

    27.01.2024, 21:08

    Кремль НАТОнинг кенг кўламли машғулотларини Россия учун таҳдид деб атади

    31.01.2024, 19:02

    Саудия Арабистони АҚШ билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни тиклади

    31.01.2024, 18:50

    Султон Иброҳим Малайзиянинг янги қироли бўлди (видео)

    31.01.2024, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.