Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида ишлаб чиқариш корхонасини электр тармоғига қайта улаб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳар электр тармоқлари корхонаси гуруҳ муҳандиси Б.М. “C.Б.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш корхонасини электр тармоғига қайта улаб бериши эвазига тадбиркор Ш.дан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)